ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Автомобиль транспорти /

O`z DSt 3645:2023. Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти. Умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари. Ўзгарувчан ахборот белгилари. Техник талаблар (АВ томонидан 31.07.2023 й. 189-сон билан рўйхатга олинган Инвестициялар саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 11.07.2023 й. 05-1565-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 31 июлда 189-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар саноат ва савдо

вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон

техник жиҳатдан тартибга солиш

агентлиги бош директорининг

2023 йил 11 июлдаги

05-1565-сон буйруғига

ИЛОВА



O`z DSt 3645:2023



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

   

Умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари.

Ўзгарувчан ахборот белгилари.

Техник талаблар


Мазкур давлат стандарти талаблари реал вақтда йўл шароити ҳақида йўл ҳаракати қатнашчиларига ҳаракатланиш тартиби тўғрисида ахборот бериш мақсадида умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида ўрнатиш учун мўлжалланган ёритувчан-техник ўзгарувчан ахборот белгиларига (бундан буён матнда ЎАБ деб юритилади) қўйиладиган техник талабларни белгилайди.

Ушбу давлат стандарти талаблари кўчма ёки вақтинчалик йўл белгиларида, ўзгарувчан ахборотларни кўрсатиш таблосида, тасвирларнинг ўлчамлари ва шаклида, светофорларда, йўл белгиларининг ташқи томонида жойлашган мониторинг ва бошқариш блокларига нисбатан татбиқ этилмайди.



1-БОБ. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРГА ҲАВОЛАЛАР


1. Мазкур давлат стандартида қуйидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар қўлланилган:


ГОСТ 12.1.004-91 - Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблар (расмий манба: ГОСТ 12.1.004-91 Система стандартов безопасности труда. Пожарная безопасность. Общие требования);


ГОСТ 8273-75 - Қадоқлаш қоғози. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 8273-75 Бумага оберточная. Технические условия);


ГОСТ 10354-82 - Полиэтилен плёнка. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 10354-82 Пленка полиэтиленовая. Технические условия);


ГОСТ 14192-96 - Юкларни қадоқлаш (расмий манба: ГОСТ 14192-96 Маркировка грузов);


ГОСТ 14254-2015 - Қопламалар ёрдамида таъминланган ҳимоя даражаси (ИП код) (расмий манба: ГОСТ 14254-2015 Степени защиты, обеспечиваемые оболочками (Код ИП);


ГОСТ 15150-69 - Машиналар, асбоблар ва бошқа техник маҳсулотлар. Турли иқлим минтақалари учун ижро. Атроф-муҳитнинг иқлим омиллари таъсири нуқтаи назаридан тоифалар, эксплуатацион шароитлар, сақлаш ва ташиш (расмий манба: ГОСТ 15150-69 Машины, приборы и другие технические изделия. Исполнения для различных климатических районов. Категории, условия эксплуатации, хранения и транспортирования в части воздействия климатических факторов внешней среды);


ГОСТ 18620-86 - Электротехника маҳсулотлари. Қадоқлаш (расмий манба: ГОСТ 18620-86 Изделия электротехнические. Маркировка);


ГОСТ ЭН 50293-2012 - Электромагнит техник воситаларнинг мослиги. Йўл ҳаракатини бошқариш тизими. Талаблар ва синов усуллари (расмий манба: ГОСТ ЭН 50293-2012 Совместимост технических средств электромагнитная. Системы управления дорожным движением. Требования и методы испытаний);


ГОСТ 32945-2014 - Умумий фойдаланувдаги автомобил йўллари. Йўл белгилари. Техник талаблар (расмий манба: ГОСТ 32945-2014 Дороги автомобилные общего ползования. Знаки дорожные. Технические требования);


ГОСТ 32954-2014 - Умумий фойдаланувдаги автомобил йўллари. Ўзгарувчан ахборот белгилари. Назорат усуллари (расмий манба: ГОСТ 32954-2014 Дороги автомобилные общего ползования. Знаки переменной информации. Методы контроля);


ГОСТ 10434-82 - Электр контакт уланишлар. Таснифлаш. Умумий техник талаблар (расмий манба: Соединения контактные электрические Классификация. Обшие технические требования);


Ўз ДСт 3283:2019 - Йўл белгилари. Умумий техникавий шартлар.



2-БОБ. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР


2. Ушбу давлат стандартида қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:


ЎАБ - йўл белгиларини кўрсатиш учун мўлжалланган техник восита;


матрица - ЎАБдаги тасвирнинг бутун юзасини ёки унинг бир қисмини қоплайдиган панжара;


ёруғлик нурининг кенглиги - горизонтал ёки вертикал текисликдаги ёруғликнинг бурчак кенглиги.



3-БОБ. ЎАБНИНГ ТАСНИФИ


3. ЎАБ йўл ҳаракати қатнашчиларига йўл шароитлари, транспорт ҳаракати ҳолати, муқобил йўналишни ҳамда тирбандлик ва режалаштирилган ёки режалаштирилмаган йўл таъмирлаш ишлари ҳақида ахборот бериши зарур.


4. ЎАБ да ахборот таснифи ва уларнинг қўлланилиши қуйидаги жадвалга мувофиқ бўлиши лозим:



1-ЖАДВАЛ


Ахборот таснифи

        

Қўлланилиши

        

Эрта огоҳлантирувчи


Кутилмаган юқори йўл ҳаракати, секин йўл ҳаракати, тўхтаб қолган йўл ҳаракати.


Тавсия берувчи


Ҳаракат тасмалари тўсилган (вақтинчалик), ҳаракат тасмалари тўсилган (узоқ муддатга), йўл қопламасининг ноқулай шароити, тадбирдан сўнг йўлнинг тирбанд бўлиши, бутун йўлнинг ёпилиши, муҳим йирик тадбир, транспорт воситаларининг тўпланиб қолиши, йўлдаги вақт.


Муқобил йўналишни кўрсатиш


Қулай айланиб ўтиш йўли, мураккаб айланиб ўтиш йўли.


     

5. Ушбу давлат стандартининг 1 ва 2-иловаларида ранги инверсияли ва инверсиясиз ўзгарувчан ахборот белгилари кўрсатилган.



4-БОБ. УМУМИЙ ТЕХНИК ТАЛАБЛАР


6. ЎАБ томонидан кўрсатилган тасвирлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон "Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори ҳамда ГОСТ 32945-2014 талабларига мувофиқ бўлиши керак.


7. ЎАБ айлана ўлчами ёки тасвир узунлиги 900 мм ва ундан ортиқ бўлган йўл белгисининг кўринишини таъминлаши лозим.


8. ЎАБ ҳар қандай об-ҳаво шароитида, куннинг исталган вақтида йўлнинг маълум бўлагида йўл ҳаракати қатнашчилари томонидан график ахборотларни таниб олишни таъминлаши керак, бунда белгиларнинг кўриниш масофаси камида 100 м бўлиши зарур.


9. ЎАБда ҳаракатланувчи (сўнадиган, сочилувчи, йўқ бўлиб кетувчи) тасвирлардан фойдаланишга рухсат этилмайди.


10. ЎАБ тасвирларни керакли частота билан ўзгартириш имкониятини таъминлаши керак.


11. ЎАБнинг мустаҳкамлаш элементлари (қисқичлар, бандажлар, болтлар, гайкалар) иқлим минтақасидаги шамол юкламасига бардош бериши зарур.


12. ЎАБнинг конструкцияси тасвир юзасида жойлашган ахборотларга таъсир ўтказмаслиги лозим.


13. ЎАБ иқлим шароити ва жойлаштириш тоифасига кўра ГОСТ 15150-69 талабларига мувофиқ бўлиши керак.


14. ЎАБ конструктив тузилишига кўра ГОСТ 12.1.004-91 бўйича ёнғин хавфсизлиги талабларини таъминлаши лозим.


15. ЎАБнинг корпуси ва мустаҳкамлаш элементлари коррозияга чидамли материаллардан тайёрланган ёки коррозияга чидамли қопламага эга бўлиши зарур.


16. ЎАБ корпуси электр уланиш жойларидаги қисмларни тозалаш ва уларни осон алмаштиришни амалга оширишни таъминлаши керак.


17. ЎАБнинг техник қисмлари янгисига алмаштирилганда унинг нормал ишлаши (йўл белгиларининг вақт ўзгариши билан тасвирларни алмашувини акс эттириши) таъминланиши лозим.


18. ЎАБ ишчи элементларнинг техник ҳолатини таҳлил қилишни амалга ошириши керак.


19. ЎАБ элементларининг носоз вақтида маълумотни узатиш ёки тасвирлашда хатолик юзага келганда сигнал хабарни масофавий бошқарув манбасига узатиши лозим.


20. ЎАБ электромагнит мослашувга кўра ГОСТ ЭН 50293-2012 талабларига мувофиқ бўлиши зарур.



5-БОБ. ЁРИТУВЧАНЛИККА ҚЎЙИЛГАН

ТЕХНИК ТАЛАБЛАР


21. ЎАБнинг умумий ҳолатда йиғма конструкцияси қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:

умумий конструктив ҳимоя корпусида жамланган ёруғлик тарқатувчи элементлар тўпламидан (ёруғлик тарқатувчи диодлар, плазма панелларининг ёруғлик чиқарувчи ячейкалари ёки бошқа ёруғлик манбалари) иборат графикли модули;

электр таъминоти схемаси ва ўта юқори кучланишдан ҳимоя қилиш аппаратлари;

ёруғлик тарқатувчи элементларнинг, уларнинг ҳолати ва ишсҳи параметрларини назорат қилишни электр таъминоти блоки;

ташқи бошқарув сигналлари ва белги алмашув буйруқларини қабул қилиш, шунингдек хизмат маълумотларини жўнатиш учун алоқа қурилмаси ва (ёки) жисмоний интерфейси;

ЎАБга узатиладиган маълумотларни юклаш, сақлаш ва электр сигналига айлантирувчи модули;

бир ёки бир нечта ташқи ёруғлик датчиклари;

ЎАБнинг корпусига маҳкамланадиган элементлар.


22. Думалоқ, учбурчак ёки тўртбурчак шакллардаги белгилар тасвирланган матрицадаги элементлар сони камида 32х32 ўлчамда бўлиши лозим.


23. ЎАБдаги тасвирлар куннинг исталган вақтида аниқ кўриниши учун тасвир рангларини ҳамда орқа фонни инферсиясида тасвирланишига рухсат этилади.


24. ЎАБ об-ҳаво шароити, куннинг кундузги ёки кечки вақтига қараб, тасвир ёрқинлигини автоматик равишда ўзгартириши керак.


25. ЎАБнинг фотометрик параметрлари мазкур давлат стандартининг 2-жадвалига мувофиқ бўлиши зарур.



2-ЖАДВАЛ


Фотометрикпараметр


Синфлар номи


Ранг


С1, С2


Ёрқинлик (Ла)


Л1, Л2, Л3, Л3(*)


Л1(Т), Л2(Т), Л3(Т)


Ёрқинлик коэффициенти (ЛР)


Р1, Р2, Р3


Дисплейнинг ёруғлик нури кенлиги


Б1, Б2, В3, В4, В5, В6, В7


Изоҳ. Махсус иш шароитлари юлдузча билан белгиланади.

   


26. Ўз ДСт 3283:2019 бўйича 45°/0° геометрик ўлчамда Д65 типидаги ўртача кундузги ёруғлик манбаси учун ёритувчан элементларнинг ранглари Халқаро ёритиш комиссиясининг колориметрик тизимида келтирилган талабларга асосан ранг майдонларининг чегара чизиқлари кесишиш нуқталарининг рангдорлик координаталари C1 ва C2 синфлари учун ушбу давлат стандартининг 3, 4-жадвалларига мувофиқ, шунингдек ранглар мазкур давлат стандартининг 2-расмида белгиланган чегараларда бўлиши керак.



3-ЖАДВАЛ


Ранг

Координата

белгиланиши


Рангли майдонларнинг бурчак нуқталарининг

рангдорлик координатаси

    

1

     

2


3


4

     

5


6


Қизил

x

0,660


0,680

0,735

0,721

-

-


у

0,320


0,320

0,265

0,259

-

-

Сариқ

x

0,536


0,547

0,613

0,593

-

-


у

0,444


0,452

0,387

0,387

-

-

Оқ

x

0,300


0,440

0,500

0,500

0,440

0,300


у

0,342


0,432

0,440

0,382

0,382

0,276

Оқ/сариқ

x

0,479


0,300

0,300

0,440

0,618

-


у

0,520


0,342

0,276

0,382

0,382

-

Яшил

x

0,310


0,310

0,209

0,028

-

-


у

0,684


0,562

0,400

0,400

-

-

Кўк

x

0,109


0,204

0,233

0,149

-

-


у

0,087


0,196

0,167

0,025

-

-



4-ЖАДВАЛ


Ранг

Координата

белгиланиши


Рангли майдонларнинг бурчак нуқталарининг

рангдорлик координатаси

       

1

    

2


3

      

4


5


6

    

Қизил

x

у

0,660

0,320


0,680

0,320

0,710

0,290

0,690

0,290

-

0,660

0,320

Сариқ

x

у

0,536

0,444


0,547

0,452

0,613

0,387

0,593

0,387

-

0,536

0,444

Оқ

x

0,300


0,440

0,440

0,300

-

0,300

у

0,342


0,432

0,382

0,276

-

0,342

Оқ/сариқ

х

0,479


0,300

0,300

0,440

0,618

0,479

у

0,520


0,342

0,276

0,382

0,382

0,520

Яшил

х

0,009


0,284

0,209

0,028

-

0,009

у

0,720


0,520

0,400

0,400

-

0,720

Кўк

х

0,109


0,173

0,208

0,149

-

0,109

у

0,087


0,160

0,125

0,025

-

0,087

         

27. Ёрқинлик талаблари 5-жадвалга мувофиқ бўлиши керак.

            

        

1-rasm. Rangdorlik chegarasi. C1 va C2 sinflarining

ranglari uchun ruxsat etilgan rang diapazoni.



5-ЖАДВАЛ


Ёритилганлик, лк

Ёрқинлик, кд/м2

        

Синфлар учун

(қуйидагидан ошмаган ҳолда)

     

Синфлар учун

(қуйидагидан

ошмаган ҳолда)

      

Л3       


Л2


Л1


Л1, Л2, Л3

      

Оқ


40000

12400

6200


3100

62000

10000

12400 (*)

-


-

-

4000

2200

1100


550

11000

400

600

300


150

3000

40

250

200


100

1250

<4

75

60


30

372

Оқ/сариқ


40000

10540

5270


2635

52700

10000

10540 (*)

-


-

-

4000

1870

935


468

9350

400

510

255


128

2550

40

213

170


85

1065

<4

64

51


26

320

Сариқ


40000

7440

3720


1860

37200

10000

7440 (*)

-


-

-

4000

1320

660


330

6600

400

360

180


90

1800

40

150

120


60

750

<4

45

36


18

225

Яшил


40000

3720

1860


930

18600

10000

3720 (*)

-


-

-

4000

660

330


165

3300

400

180

90


45

900

40

75

60


30

375

<4

23

18


9,0

115

Қизил


40000

3100

1550


775

15500

10000

3100 (*)

-


-

-

4000

550

275


138

2750

400

150

75


38

750

40

63

50


25

315

<4

19

15


7,5

95

Кўк


40000

1240

620


310

6200

10000

1240 (*)





4000

220

110


55

1100

400

60

30


15

300

40

25

20


10

125

<4

7,5

6,0


3,0

37,5

        

28. Тоннелларда 400 лк дан ва ундан паст бўлган ёрқинлик қийматлари қўлланилади.


29. Турли хил ранглар учун ёрқинлик коэффициенти 6-жадвалга мувофиқ, 400 дан 40 000 лк гача бўлиши керак.



6-ЖАДВАЛ


Ранг

Ёруғлик коэффициентининг минимал қийматлари

        

Р3

   

Р2

    

Р1

     

Ўқ устида

Ўқдан

ташқари

        

Ўқ устида

Ўқдан

ташқари

     

Ўқ устида

Ўқдан

ташқари

    

Оқ


16,7

8,35

10

5

5

3

Оқ/сариқ


14,2

7,1

8,5

4,25

4,25

2,55

Сариқ


10

5

6

3

3

1,8

Яшил


5

2,5

3

1,5

1,5

0,9

Қизил


4,2

2,1

2,5

1,25

1,25

0,75

Кўк


1,7

0,85

1

0,5

0,5

0,3

         

30. Горизонтал ва вертикал бурчакларидаги ёруғлик нур кенглиги синфлари 7-жадвалга мувофиқ танланади.



7-ЖАДВАЛ


Бурчак диапазони

    

Ёруғлик нурининг

кенглиги синфи

       

Бурчак

     

Горизонтал

    

Вертикал

      

В1

-5


0


+5


0


0


-5

В2

-7


0


+7

0


0

-5

В3

-10


0


+ 10


0


0


-5

В4

-10


0


+ 10


0


0


-10

В5

-15


0


+ 15


0


0


-5

В6

-15


0


+ 15


0


0


-10

В7

-30


0


+30


0


0


-20

          

31. Горизонтал ва вертикал текисликлардаги ҳар қандай бурчаклар учун ёрқинлик қиймати координата ўқи бўйича ўлчанган ёрқинлик қийматининг 150 фоиздан ошмаслиги ва ушбу давлат стандартининг 5-жадвалига мувофиқ бўлиши лозим.


32. Энг ёрқин ва энг паст ёрқинли элементлари ёруғлик қайтариш даражасининг 12 фоизи 3/1, 4 фоизи эса 5/1 нисбатлардан ошмаслиги керак.


33. Ёруғлик оқими ҳар бир рангда бир хил тарқалиши зарур.


34. ЎАБнинг экранида ахборотни тасвирлашда милтилловчи ёруғлик манбалари бўлмаслиги лозим, бунда минимал экран янгиланиш частотаси 90 Нz бўлиши керак.


35. Ёруғлик параметри синфларининг комбинациясига кўра, ёруғлик нурининг кенглик синфи ЎАБ жойлашувига қараб танланади.


36. ЎАБнинг ёрқинлик нур кенглиги умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида В1 - В3 синфларига мувофиқ бўлиши зарур.


37. ЎАБнинг ёрқинлиги бўйича умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида L2 - L3 синфларига мувофиқ бўлиши лозим.


38. ЎАБнинг атроф-муҳит таъсирига чидамлилиги 8-жадвалга мувофиқ бўлиши зарур.



8-ЖАДВАЛ


Атроф-муҳит параметрлари

    

Синфларни белгиланиши

       

Ҳарорат

Т1, Т2, Т3

      

Ифлосланиш

Д1, Д2, Д3, Д4

     

Ёғингарчиликка чидамлилиги (ташқи таъсирлар)

Р1, Р2, Р3

      

         

39. ЎАБнинг ҳарорат таъсирига чидамлилиги синфи, иш шароитларига қараб, 9-жадвалга мувофиқ бўлиши керак.



9-ЖАДВАЛ


Синф

Атроф-муҳит ҳарорати, °С

       

минимал

     

максимал

      

Т1


-15

+60

Т2


-25

+55

Т3


-40

+40

         

40. ЎАБнинг ифлосланишга чидамлилиги 10-жадвалга мувофиқ бўлиши лозим.



10-ЖАДВАЛ


Синф

Ифлосланиш

даражаси

         

Таъриф

       

Д1

1

Ифлосланиш мавжуд эмас ёки электр токини ўтказмайдиган қуруқ ифлосланиш. Ифлосланиш электр токини ўтказиб юборилишига олиб келмайди.


Д2

2

Электр токини ўтказмайдиган қуруқ ифлосланиш. Намлик конденсацияси туфайли кейинчалик вақтинча электр токини ўтказувчанликка олиб келади.


Д3

3

Электр токини ўтказувчан ифлосланиш ёки электр ўтказмайдиган қуруқ ифлосланиш. Намлик конденсацияси туфайли электр токини ўтказилишига олиб келади.


Д4

4

Чанг, ёмғир ёки қор туфайли ифлосланишнинг электр токини барқарор ўтказилишига олиб келади.


           

41. ЎАБ ифлосланишга чидамлилиги даражаси ишлаб чиқарувчи томонидан техник шартларда белгиланиши лозим.


42. ЎАБнинг очиқ электр қисмлари иқлим минтақасига қараб, 11-жадвалга мувофиқ чанг ва сувнинг кириб қолишидан ҳимояланган бўлиши лозим.



11-ЖАДВАЛ


Синф

       

Ташқи таъсирлардан ҳимояланиш даражаси

         

П1


ИП45

П2


ИП55

П3


ИП66


43. ЎАБнинг олд қисми ташқи босимларга қаршилиги ГОСТ 32954-2014 га мувофиқ бўлиши лозим.



6-БОБ. ЭЛЕКТРОТЕХНИК ТАЛАБЛАР


44. ЎАБ учун қувват манбайи сифатида алоҳида таъминланган ёки автомобил йўлини сунъий ёритиш тизимидан олинган электр тармоғи бўлиши керак.


45. Электр энергиясини тежаш учун муқобил қувват манбаларидан (қуёш батареялари, шамол генераторлари) фойдаланиш мумкин.


46. ЎАБ 220 В дан 230 В гача бўлган тармоқдан қувватланганда тармоқдаги номинал кучланишнинг - 13 фоиздан + 10 фоизгача ўзгаришидан ишлаш сифати ўзгармаслиги керак.


47. Кучланиш таъминоти частотаси (50 ± 1) Ҳз бўлиши лозим.


48. Электр таъминотининг узилиши ЎАБ носозлигига олиб келмаслиги керак.


49. Электр ўтказмайдиган металл қисмларни ерга улаш учун ЎАБ ГОСТ 10434-82 бўйича контакт қисқичига эга бўлиши, бунда ерга уланган мосламанинг электр қаршилиги 4 Ом дан ошмаслиги керак.


50. Тармоқдаги номинал кучланиши қисқа муддатда 13 фоиз дан ортиқ тушиб кетса, ЎАБнинг ишлаш қобилияти ушбу давлат стандартининг 12-жадвалга мувофиқ бўлиши лозим.



12-ЖАДВАЛ


Давомийлиги,

мс

    

Оқибатлари

     

<50

Таъсир этмайди.

       

50 - 100

Белги ахборотни кўрсатишда давом этиши керак.

      

100

Агар буюртмачи томонидан бошқа тартиб белгиланмаган бўлса, ЎАБ да ахборотни ўчиришга рухсат берилади. ЎАБ тўлиқ бўлмаган ёки нотўғри ахборот чиқармаслик ёки белгининг ўзига зарар етмаслиги керак. Электр таъминоти тикланганда ЎАБ фаол ҳолатда бўлиши лозим.

          

     

51. ЎАБда қисқа муддатли юқори кучланишдан ҳимоя мосламаси мавжуд бўлса, унда қадоқ устида ишчи кучланиш диапазони кўрсатилиши керак.



7-БОБ. ТАМҒАЛАШ ВА ҚАДОҚЛАШГА

ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР

        

52. ЎАБни тамғалаш ва қадоқлаш ГОСТ 14192-96 ва ГОСТ 18620-86 талаблари бўйича амалга оширилади.


53. Тамғалаш белгилари аниқ кўринадиган, осон ўқиладиган ва ўчирилмайдиган бўлиши зарур.


54. Тамғалашда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

эксплуатация ва функционал мақсадга мувофиқ маҳсулот номи:

ишлаб чиқарувчининг товар белгиси (логотипи) (мавжуд бўлса);

ишлаб чиқарилган мамлакатнинг номи;

ишлаб чиқарувчининг номи ва юридик манзили;

ишлаб чиқарувчи, импортёр ваколат берган шахснинг номи, юридик ва ҳақиқий манзили;

ишлаб чиқарилган сана (кун, ой, йил);

ушбу давлат стандартининг белгиланиши;

кафолат муддати;

қувват манбаларига уланиш учун тавсифлари;

ГОСТ 14254-2015 бўйича чанг ва намликдан ҳимоя даражаси;

сертификатлаштириш тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган бўлса, республика ҳудудида сотиладиган маҳсулотлар учун "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" ва экспортга сотиладиган маҳсулотлар учун "Маде ин Узбекистан" ёзувлари.



8-БОБ. ТРАНСПОРТДА ТАШИШ ВА САҚЛАШ

          

55. Ишлаб чиқарувчининг қадоқларида ЎАБни қадоқлаш, сақлаш ва ташиш шароити ГОСТ 8273-75, ГОСТ 10354-82 ва ГОСТ 15150-69 бўйича амалга оширилиши зарур.


56 ЎАБни барча турдаги транспортларда ташилиши мумкин.


57. Ташиш ва юклаш жараёнида механик шикастланишни олдини олиш, ҳимоя қопламасининг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек ташиш ва сақлаш жараёнида ҳимоя чоралари ГОСТ 15150-69 талабларига мувофиқ бўлиши зарур.

         

     




Давлат стандартига

1-ИЛОВА



Ўзгарувчан ахборот белгилари мисоллари

            

         

2-расм. Ўзгарувчан ахборот белгиларига мисоллар.

        

        




Давлат стандартига

2-ИЛОВА



Ранги инверсияли ва инверсиясиз ўзгарувчан

ахборот белгиларига мисоллар

        

    

3-расм. Ранги инверсияли думалоқ шаклдаги

ўзгарувчан ахборот белгига мисол.

       

        

       

4-расм. Ранги инверсияли учбурчак шаклдаги

ўзгарувчан ахборот белгига мисол.

       

        

          

5-расм. Ранги инверсиясиз думалоқ шаклдаги

ўзгартириш ахборот белгига мисол.

     

         

           

6-расм. Ранги инверсиясиз учбурчак шаклдаги

ўзгарувчан ахборот белгига мисол.

          

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).













































































Время: 0.0316
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск